Шифокорлар қоғозбозлик ўрнига ўз иши билан шуғулланадиган бўлди

Кўп тармоқли марказий поликлиникалар, оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларида юритиладиган журналлар 100тадан 20тагача қисқартирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида юритиладиган тиббий ҳужжатларни мувофиқлаштириш тўғрисида”ги буйруғида кўрсатиб ўтилган.

Бундан мақсад бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ходимлари иш самарадорлигини янада ошириш ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, тиббиёт ходимининг асосий вазифаси ҳужжат тўлдириш эмас, аҳоли билан кўпроқ мулоқот қилиб, касалликларнинг олдини олиш, даволашдир.

Соғлиқни сақлаш вазирининг ушбу буйруғи бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ходимларининг ҳужжат тўлдиришдан кўра аҳоли билан кўпроқ мулоқот қилишини таъминлаш, профилактик ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида қабул қилинди.

Мазкур буйруқ февраль ойидан кучга кирди ва шу муносабат билан, вазирликнинг бир қатор буйруқлари ўз кучини йўқотди.

“Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигига тўлдирилиши лозим бўлган тиббий ҳужжатларнинг кўплиги сезиларли таъсир кўрсатаётган эди. Мисол учун, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида юзга яқин тиббий ҳужжатлар юритилар, бу эса тиббиёт ходимини амалий ишдан кўра ҳужжат тўлдиришга кўп вақт сарфлашига олиб келарди”, дейилган вазирлик хабарида.

Яна ўқинг:  ОҚИЛА АЁЛ – хонадон кўрки

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: