Хотирани яхшилашнинг 5 та синалган усули

Бирор нарсани эслашга қийналиб қолаётган ёки гапирмоқчи бўлганларингиз эсингиздан чиқиб кетаётган бўлса, бу хотирани мустаҳкамлаш вақти келганидан дарак беради.

Бошқотирмаларни ечинг

Maтeматикага ва мантиққа оид масалаларни ечинг, кроссвордларни топинг, шеър ва қўшиқларни ёдланг. Миянгизни кун давомида машқ қилдиринг.

Тўғри овқатланинг

Организмдаги ҳамма жараёнлар бизнинг еган овқатимизга боғлиқ. Мияни қўллаб-қувватлаш учун бир кунда 5 маҳал оз-оздан еб туриш керак. Энг яхшиси Omega-3 ёғ кислотасига, гликемик индекси паст углеводларга ва антиоксидантларга бой бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини танлаганингиз маъқул.

Спорт билан шуғулланинг

Сайр ва машқ қилиш мия фаолиятига ижобий таъсир қилади. Ўзингизга ёқадиган ва организмингизга мос келадиган машқларни танлаб олинг. Бироз вақтдан сўнг, кайфиятингиз кўтарилиб, хотирангиз яхшилана бошлаганини сезасиз.

Асабларингизни бўшаштиринг

Ўз-ўзини идора қилишни, стресс ва асаб зўриқишини бартараф этишни ўрганиш лозим. Агар сиз доимий стресс ҳолатида юрсангиз, хотирангиз ҳам кучсизлана бошлайди.

Янгисини синаб кўринг

Янги нарсаларни ўрганиш мияда янги нейронли алоқаларни яратишга ёрдам беради. Бу эса унинг эсда сақлаш қобилиятини ривожлантиради.

Манба:sof.uz

Яна ўқинг:  Совутгичда сақлаш мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган маҳсулотлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: