Ишлек
Зарур маҳсулотлар: 1 дона тухум, 1,5 стакан сув, 500 гр. ун, 250 гр. қийма, 1 дона пиёз, 1 дона картошка, таъбга кўра туз ва зираворлар.
Тайёрланиши: қиймага қирғичдан чиқарилган пиёз, картошка ва зираворларни қўшиб аралаштирилади. Хамирга: сувга тухум туз ва ун қўшиб хамир қорилиб икки зувалага ажратилади. Тинган хамирни 2 мм қалинликда думалоқ шакилда ёйилади. Ёйилган хамирнинг ярим қисмига начинка солиб четлари бурма қилиб беркитилади. Сўнгра устига кунжут сепиб қизиган газ печига 200 даража 20 дақиқага қўйилади.
Ёқимли иштаҳа!
БЕГОЙИМ