Қуритилган мевали пирог

Зарур маҳсулотлар: 1 стакан кефир, 1 стакан манний ёрмаси, 1 стакан шакар, 1 стакан ун, 2 дона тухум, 100 гр. маргарин, 0,5 стакан қуритилган ўрик(туршак), 0,5 стакан қуритилган узум(майиз) ва ванилин керак бўлади.
Тайёрланиши: алоҳида идишга кефирга манний ёрмаси солиб 30 дақиқага олиб қўйилади. Яна бир идишга тухумни чақиб шакар билан аталанади. Товада маргаринни эритиб олиб кефирли ва тухумли масса қўшилиб аралаштирилади. Сўнгра қуритилган меваларни майда тўртбурчак шаклда тўғраб массага ун билан қўшилади. Хамир бўтқа ҳолатда бўлиб пирог қолипига солинади. Газ печига 180 даража 40 дақиқага қўйилади. Пишган пирогни устига шакар кукуни сепиб безатилади.
Ёқимли иштаҳа!

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  Тозаланган сув: уни уй шароитида тайёрлаш мумкин

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: