Байрам дастурхонига

Байрам дастурхонингизга “оригинал” салат қўйишни хоҳласангиз, сизга ушбу оддий ва тез тайёрланадиган салатларни таклиф этамиз.

Гўшт, карам ва кўк нўхатли салат

Керакли масаллиқлар: 100 гр. карам, 1 банка консерваланган кўк нўхат, 100 гр. қаттиқ пишлоқ, 1 дона лимон, 1 дона булғор қалампири, 1 дона бош пиёз, 200 гр. қийма, шивит, 1 боғ кўк пиёз, 200 гр. майонез.

Тайёрланиши: Қийма, пиёз ҳамда булғор қалампирини қовуриб оласиз, пишлоқни қирғичдан ўтказасиз. Нафис қилиб тўғралган карамни ликопчага чиройли жойлаштириб, устидан нўхат, пишлоқ, қийма, булғор қалампири ва кўкатларни кетма-кет тахлаб чиқасиз. Ҳар бир масаллиқнинг орасига майонез суриб чиқасиз. Салатнинг устки қисмини пишлоқ ва кўкатлар билан безатасиз.

“Байрам” салати

Мазаси оғзингизда қоладиган ушбу салат катталар ва болалар учун бир хилда севимли таомдир.

Керакли масаллиқлар: 500 г. товуқ гўшти, 5 дона тухум 1 дона олма, 2-3 дона бодринг, майонез, 1 дона помидор, кўкатлар.

Тайёрланиши: Қайнатиб пиширилган товуқ гўшти ва тухумларни совутишга қўйинг. Бодринг ва олмани пўстидан тозаланг. Олманинг ўртасидаги уруғларини олиб ташланг. Товуқ гўштини қўлингиз билан соч толасидай қилиб бўлакланг, олма ва бодрингни сомонча шаклида тўғранг. Тухумларни майдароқ тўртбурчак шаклида тўғранг. Сўнгра барча маҳсулотларни чуқурроқ идишга солиб унга майонез аралаштиринг. Таъбга қараб туз қўшинг. Помидорни думалоқ шаклда юпқа қилиб кесинг. Тайёр бўлган салатни ликопчага солиб, помидор ва кўкатлар билан безайсиз.

МЕҲРИБОНУ

Яна ўқинг:  QORXAT

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: