Чойни қачон ичиш керак?

Канадалик ва британиялик парҳезшунослар чойга анънавий қўшиладиган лимон, сут ва шакар каби маҳсулотлар соғлиқ билан боғлиқ муаммоларни кучайтириши мумкин, деган хулосага келди.

Тадқиқотчиларнинг айтишича, чойнинг таъмини яхшилаш учун қайсидир маҳсулотни қўшиб истеъмол қилиш онкологик касалликларни келтириб чиқаради.

Хусусан, чойга шакар солиб ичиб бўлмайди. Чунки бу одат инсулинга қаршиликни ривожланишига, натижада ички аъзо ва тизимлар фаолиятида турли хавфли ўзгаришларга олиб келади. Табиий асал билан чой ичилганда эса унинг ҳарорати 40 даражадан ошмаслиги лозим.

Лимон ҳақида гап кетганда экспертлар уни совуқ чойга солиб истеъмол қилишни тавсия этади. Агар лимон паррагини қайноқ чойга солсангиз маҳсулот таркибидаги фойдали витаминлар, хусусан, С витамини фойдали хусусиятларини йўқотади.

Чойга сутни қўшиш унинг таркибидаги табиий антиоксидантлар сонининг камайишига олиб келади. Жумладан, инсон организмида саратон ва диабет хасталигининг ривожланишига қарши курашувчи бўлган катеинлар камайиб кетади.

 

Дилноза РАИМБЕКОВА,

пойтахтимиздаги 44-умумтаълим мактаби ўқитувчиси

Яна ўқинг:  Универсал секатор

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: