Ширчой
Зарур маҳсулотлар: 250 мл. сув, 250 мл. сут, 12 гр. қора чой, 8 гр. имбир, 10 гр. қаймоқ ва таъбга кўра туз, шакар керак бўлади.
Тайёрланиши: идишга сув ва сутни солиб қайнатилади. Сўнгра унга қора чой, имбир ва туз солиб 5 дақиқа давомида қайнатилади. Эътибор беринг қора чой баргли ва ҳидсиз бўлиши лозим.
Ширчойларни дастурхонга тортишдан олдин қаймоқ солиш эсингиздан чиқмасин. Ёқимли иштаҳа!
Бегойим