Японларнинг узоқ яшаш ва барқарор қариш сири нимада?

Биласизми япон аёлларининг ўртача умр кўриш даражаси 84 ёшни ташкил қилади?! Улар нафақат бошқаларга қараганда узоқ умр кўришади, балки қариш жараёни  ҳам уларда барқарор (аста секинлик билан)саналади.

Япониялик адиба Наоми Морияма япон ошхонаси бўйича тадқиқот олиб борган. Унинг  китобида барқарор қариш ҳамда ортиқча вазнга қарши табиий курашиш ҳақида сўз боради. Муаллифнинг фикрича, япон миллий ошхонаси ўзида қариш жараёни ва вазнни ошишига кўмак берадиган маҳсулотлар истеъмолига йўл қўймайди.

Доимий истеъмол қилинадиган балиқ, денгиз карами, мевалар, соя, гуруч, сабзавотлар ва кўк чой таркиби ёшартирувчи ҳамда оздириш таъсир кучига эга ёки уларнинг таркибида мақбул ва мўътадил тана вазнини сақлаш қобилияти мавжуд.

Бундан ташқари уйда тайёрланадиган анъанавий  таомлар қовурилган балиқ, гуруч, қайнатилган сабзавотлар, шўрва, кўк чой ва мевалардан таркиб топган. Дунё бўйича  балиққа бўлган талабнинг аксарияти японлар ҳиссасига тўғри келади. Энг қизиғи, бутун дунё бўйича истеъмол қилинган балиқнинг 10 фоизи айнан шу миллат ҳиссасига тўғри келади. Бу жуда ҳайратланарли кўрсаткич, сабаби японлар ер сайёраси аҳолисининг 2 фоизини ташкил этади.

Яна муаллиф ўз китобида –  мактабда ўқувчиларга соғлом овқатланиш асослари ўргатилиши, улар болаликдан бошлаб истеъмол қиладиган маҳсулотини баҳолаши ҳамда секин тановул қилиши кераклиги ўргатилади,– деб баён этади. Шу билан биргаликда тушлик столида шундай  қоида мавжуд:  катта ҳиссали ёки тўла миқдордаги овқатни тановул қилиш мумкин эмас. Бундан ташқари ҳар бир таом алоҳида сиғимга эга.

Японияда нонушта кундалик рационнинг асосий қисмини эгаллайди: одатда японлар ўзлари учун турли маҳсулотлар ва ичимликлар (кўк чой, қайнатилган гуруч, шўрва, тофа, саримсоқ (етилмаган, яшил тусдаги саримсоқ), сувўтлари, омлет ёки балиқ бўлаги) қаторини киритишади.

 

Хуршида ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Кимга қанча йод зарур?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: