Кўп китоб ўқиш учун 10 сабаб

  1. Фантазиянгизни бойитади

Китоб ўқиш жараёнида муаллиф тасвирлаган турли манзаралар хаёлингизда гавдаланади. Бунда борган сари тасаввурингиз бойиб боради.  

 

  1. Кино кўришдан китоб ўқиш афзал

Энг яхши кинозал бу сизнинг қўлингизда турган китоб. Голливуднинг ҳеч бир профессионал режиссёри сиз ўқиётган китобдаги манзарани тасаввурингиздагидек тасвирлаб бера олмайди.

 

  1. Инсонлар ҳақида кўпроқ билиш мумкин

Яхши ёзилган китобда қаҳрамонларнинг феъл-атвори аниқ очиб берилади. Бу сизга инсонни тушуниш ёки маълум вазиятларда инсон ўзини қандай тутиши кераклигини англашингизга кўмак беради

 

  1. Янги малакаларга ўргатади

Сиз турли мавзуларда машҳур илмий адабиётларни излаб топишингиз мумкин. Ушбу китоблар орқали эса дастурлаш тизимидан тортиб пазандалик маҳоратигача турли маълумотларга эга бўласиз.

 

  1. Ақлни чархлайди

Ҳар бир ўқилган китоб сизга янги билим беради. Шундай экан, ўзингиз билмаган ҳолатда кундан-кун  ақлингиз ривожланиб боради.

 

  1. Масалага турли томондан назар солишга ўргатади

Турли китобларни ўқиш сизни мулоҳазакор бўлишга ундайди. Ҳар бир воқеага турли томондан назар ташлашга ўргатади.

 

  1. Шубҳаларни ишончга айлантиради

Вақт ўтгани сари ғоялар ортга сурилиб боради. Орзуларингиз ушалишига ишончнинг йўқолиши тўсқинлик қилади. Китоб эса сизга қилаётган ишингизнинг қай даржада тўғри ёҳуд нотўғри эканлигини  яна бир бор билишингиз имкониятини яратади.

 

  1. Дунёқарашни кенгайтиради

Турли мавзуларда ўқилган китоблар инсонни ҳар томонлама мулоҳаза юритишга чорлайди.

 

  1. Қизиқарли суҳбатдош бўлишингизга кўмаклашади

Мутолаа қилинган турли китоблар сизни билимдон қилади. Натижада сиз инсонлар билан ҳар хил мавзуда бемалол суҳбат қура олишингизга замин ҳозирлайди.

 

  1. Бошқаларнинг тажрибасидан фойдаланишингиз мумкин

Кўпинча китоб муаллифлари уни яратишда бир неча йиллик ҳаёт тажрибаларига таянган ҳолда ўз ғояларини олиб чиқишади. Сиз эса бу ғояларни бир неча соатлар ичида ўзлаштириб олишингиз мумкин.

 

Хуршида ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Qalbi uyg‘oq, orzulari yuksak yoshlar

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: