Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Бош қомус ва қонунчилик: осойишта ҳаётимиз асоси

01.12.2016
41 марта ўқилди
Бош қомус ва қонунчилик: осойишта ҳаётимиз асоси

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ўзида мужассам этувчи асосий мезон, давлатнинг бош қонуни ҳисобланади.

Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаб ўтганидек, “табиийки, ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў-эътибори унинг Конституцияси ҳисобланади. Зотан, Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган Қобусномадир. Шу маънода асосий қонунимиз халқимизнинг иродасини, руҳиятини ижтимоий онги ва маданиятини акс эттиради”.

Дарҳақиқат, Конституциямиз ўтган 24 йил мобайнида бутун мазмун-моҳияти билан Ўзбекистон Республикасида адолатли, инсонпарвар демократик-ҳуқуқий жамиятни барпо этишда давлатимиз қонунчилигининг бош мезони бўлиб, ўзбек халқи ижтимоий-маънавий қадриятининг олий ҳуқуқий шакли сифатида ҳаёт синовидан ўтди. У инсон манфаатлари учун хизмат қилаётган олий ҳужжат вазифасини бажармоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Oлий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади. Қонун ижодкорлиги жараёни хуқуқий тизимнинг энг фаол бўғинидир. Қонун эса давлат амалга оширадиган ўта масъулиятли махсус ижодий фаолиятнинг маҳсули саналади.

Мамлакатимиз Бош Қомуси томонидан кафолатланган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, бурч ва мажбуриятлари парламентимиз томонидан қабул қилинаётган қонунларда янада мустаҳкамланади. Жумладан, шу йил 16 августда қабул қилинган ва Сенат томонидан 24 августда маъқулланган “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида халқнинг олий манфаатлари, яъни унинг фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, Ватанимиз тинчлигини мустаҳкамлаш мақсадлари кўзланган.

Ушбу ҳуқуқий ҳужжатда ички ишлар органларининг асосий вазифалари, фаолият йўналишлари, асосий тамойиллари, бурч ва мажбуриятлари, уларнинг тузилиш тартиби ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш механизмлари белгилаб берилди. Ички ишлар органлари фаолиятининг асосий тамойиллари Қонуннинг 5-моддасида белгиланган бўлиб, унда шундай дейилади: “Ички ишлар органлари фаолиятининг асосий тамойиллари қонунийлик, ягоналик, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда ушбу ҳуқуқлар, эркинликлар ва қонуний манфаатларни ҳурмат қилиш, очиқлик ва шаффофликдан иборат”. Бундаги ҳар бир ҳуқуқий норма кейинги моддаларда янада кенгроқ шарҳланади. Масалан, “Қонунийлик принципи” деб номланган 6-моддада шундай дейилади: “Ички ишлар органлари ходимлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига аниқ риоя этиши ҳамда уларни бажариши шарт”. “Ягоналик принципи” деб номланган 7-моддада шундай дейилади: “Ички ишлар органлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардир ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири раҳбарлик қиладиган ягона тизимни ташкил этади”.

Қонунда ёшларга ҳам алоҳида эътибор берилган бўлиб, ушбу соҳага ёш мутахассисларни қабул қилишга оид ҳуқуқий нормалар ҳам мавжуд. Ҳужжатнинг 26-моддасида бу бўйича тартиб қуйидагича белгиланган: “Ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, тегишли маълумотга эга бўлган, ўзининг шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлигининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ички ишлар органи ходимининг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ички ишлар органларидаги хизматга ихтиёрий тартибда, танлов асосида қабул қилинади”.

Конституциямиз бугунги кунда мамлакат қонунчилик-ҳуқуқий негизини шакллантиришнинг асосий манбаи бўлиб хизмат қилмоқда. Унинг ҳар бир моддасида бевосита ёки билвосита равишда белгилаб берилган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, бурч ва мажбуриятлари қонунларда ўзининг том маънодаги ҳуқуқий ечимини топмоқда. Масалан, ушбу қонуннинг 25-моддасида “Ички ишлар органларидаги хизматга фуқароларни қабул қилиш, лавозимга тайинлаш, уларнинг хизматда кўтарилиши ва бошқа лавозимга ўтиши фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар амалга оширилади”, деб ёзиб қўйилган.

Теглар:#2016/48

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.2025383
Чақалоқнинг бош соҳасини эҳтиёт қилишда нималарга эътибор бериш зарур?Тиббий сабоқлар

Чақалоқнинг бош соҳасини эҳтиёт қилишда нималарга эътибор бериш зарур?

Янги туғилган боланинг суяги мўрт бўлади. Озгина эҳтиётсизлик ҳам унда тузатиб бўлмас асоратларга сабаб бўлиши мумкин. Айниқса, жазирама кунларда чақалоқнинг бош соҳаси жиддий эъти

08.09.2023135
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.2024343
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024202