42 оилага янгиланган намунавий лойиҳадаги уйлар топширилди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 октябрдаги “2017–2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги “Ғуржак-1” массивида 32 оилага мўлжалланган икки қаватли ва майдони икки сотих бўлган 10 та бир қаватли алоҳида уй-жой фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда қишлоқ жойларда қурилаётган намунавий лойиҳалар асосидаги замонавий массивлар юртимиз киёфасини тубдан ўзгартириб, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 2009 йил 3 августдаги “Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида 2009–2016 йилларда Сурхондарё вилоятида 5 минг 795 уй-жой қурилиб, фойдаланишга топширилди. Замонавий массивларда ижтимоий бозор инфратузилмаси объектлари, сервис ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кенг ва равон йўллар бунёд этилди. Табиий газ ва тоза ичимлик суви билан таъминланди. Олис қишлоқларда ҳам амалга оширилаётган бундай улкан бунёдкорлик ишлари жойларда қурилиш индустриясини ривожлантириб, аҳолини иш билан таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этаётир.

Янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Сурхондарё вилояти филиали кредит маблағи эвазига барпо этилган 42 та уйнинг калити хонадон эгаларига топширилди.

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида Сурхондарё вилоятида янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича 608 икки ва уч қаватли уйлар, икки, тўрт ва олти сотихли 3-4 хонали 401 уй-жой қурилиши режалаштирилган.

 

С. НОРМАМАТОВ, Сурхондарё вилояти

Яна ўқинг:  Бойсунлик гиламдўз Мафтуна

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: