Ўзбекистонда талабалар ўртасида математика бўйича халқаро олимпиада ўтказилади

Ўзбекистонда икки йилда бир марта Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг Илм-фан ва технологиялар бўйича доимий қўмитаси ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар қўллаб-қувватлаши остида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида математикадан Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиадани ўтказиш режалаштирилмоқда.

Математика бўйича илк олимпиада 2018 йил октябрининг учинчи ўн кунлигида Урганч шаҳрида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Беллашув якунларига кўра ғолиблар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари олий таълим муассасалари магистратура босқичига давлат гранти асосида кириш ҳуқуқини қўлга киритади. Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган Олимпиада ғолиби олий таълим муассасаси бакалавриатини тугаллаган вақтдан бошлаб, уч йил давомида мазкур ҳуқуққа эгалик қилади.

Яна ўқинг:  Ўзбекистонлик болалар яратган робот

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: