Бухорода йил охиригача гўшт нархи 25 000 сўмдан ошмайди

Бухоро вилоятининг барча туманларида гўштни 25 000 сўмдан сотилиши қатъий белгиланган. Вилоят ҳокими Ўктам Барноев Халқаро Пресс-клубнинг Бухородаги сайёр сессияси чоғида бу ҳақда маълум қилди.

uktambarnoyev

Ҳар куни туманлардаги «Элга хизмат» шахобчаларида ҳокимлик ва фермерлар ташаббуси билан гўштни 25 000 сўмдан сотилиши ташкил қилинмоқда. Бу борада туманлар ҳокимлари томонидан назорат олиб борилмоқда. Биз йил охиригача гўштни ушбу нархда сотилишини таъминлаш мақсадида махсус жадвал асосида фермер хўжаликлари билан келишиб олганмиз. Мен ваъда бераман, йил охиригача вилоятда гўшт 25 000 сўмдан ошмаган нархда сотилади, сунъий равишда нархни ошираётган хусусий тадбиркорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади, деди Барноев.

Яна ўқинг:  ДИҚҚАТ! ЭЪЛОН!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: