Янги ҳайвонот боғи иш бошлади

Фарғонада ҳайвонот боғи иш бошлади. Уч гектардан зиёд майдонни эгаллаган мазкур маскан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 майдаги “2016–2020 йиллар даврида Тошкент ҳайвонот боғини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида барпо этилди.

Бу ерда турли ўлкалардан келтирилган 70 дан ортиқ ҳайвон ва антиқа қушларни кўриш мумкин. Ҳайвонот боғи иш бошлаши билан 60 га яқин иш ўрни ташкил этилди. Янги ходимларнинг аксарияти коллеж битирувчиларидир.

Мамлакатимизда 700 дан ортиқ турдаги умуртқали, яъни сут эмизувчи, судралиб юрувчи жонзотлар, балиқлар, амфибиялар ва 15 мингдан зиёд турдаги умуртқасиз ҳайвонлар учрайди. Бу юртимиз ҳайвонот дунёси нақадар бой ва хилма-хил эканидан далолат. Ушбу ноёб табиий бойликларни асраб-авайлаш мақсадида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ҳайвонот боғида тоғ ҳайвонлари сақланадиган бўлим анча кенг жойни эгаллаган. Шер, айиқ, тўнғиз каби ҳайвонлар махсус қафасларда сақланади. Тош уюмлари устида сакраб юрган тоғ эчкиси, Африка туяқуши, лама, махсус ҳовузларда сузаётган ғозлар, ноёб балиқларни ҳайрат билан томоша қилаётган болажонларнинг қувончи чексиз.

 

У. МАМАРАСУЛОВ,

Фарғона вилояти

Яна ўқинг:  Тинчлик, барқарорлик ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: