Мазмунли ва кўнгилли таътил

Пойтахтимизнинг Миробод туманидаги 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Турнирда ёшлар спортнинг турли йўналишлари бўйича ўзаро беллашди.

– Спорт мактабимизда 600 га яқин бола дарсдан ташқари пайтларда спортнинг футбол, волейбол, баскетбол, теннис турлари билан мунтазам шуғулланади, – дейди Миробод тумани 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Меҳри Қурбонова. – Болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида тез-тез мусобақалар уюштирамиз. Бу тадбирлар уларнинг спортга бўлган қизиқишини янада оширмоқда.

Беллашувлар якунида ғолиблар аниқланиб, уларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Ж. САЪДУЛЛАЕВ

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: