Иқтидорли талабалар ва фаол профессор-ўқитувчилар тақдирланди

Тошкент давлат аграр университетида 2016 йил фан, таълим, маданият, спорт ва ижтимоий соҳаларда катта ютуқларни қўлга киритган иқтидорли талаба-ёшлар, фаол профессор-ўқитувчилар тақдирланди.

2016 йилда олийгоҳнинг уч нафар талабаси “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони совриндори бўлдилар. Шунингдек, олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилган “Энг фаол маънавият тарғиботчиси” кўрик-танловида ўқитувчи Сайёра Мирзаева, “Энг намунали хотин-қизлар” кўрик-танловида Маҳмуда Ёқубова фахрли ўринларни эгаллади.

Йиғилишда йигит-қизлар юртимизда ёшларга кўрсатилаётган доимий эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорлик билдириб, Ватанимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида астойдил меҳнат қилишларини таъкидлади.

В. ПЎЛАТОВА

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: