Республика скрининг марказига махсус озуқалар топширилди

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика скрининг маркази вакиллари, журналистлар иштирок этди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ана шундай тадбирлар жараёнида тўрт мингдан зиёд оилага тиббий патронаж хизмати кўрсатилди. Икки юз эллик мингдан ортиқ аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига манзилли равишда мурувват ёрдами етказилди.

Шунингдек, фонд томонидан ногирон болалар туғилишининг олдини олиш, туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш ва бундай фарзандлари бор оилаларга тиббий-ижтимоий кўмак кўрсатишга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётир. Бу йўналишдаги устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, барча скрининг марказлари реактив ва реагентлар билан тўлиқ таъминланмоқда. Фенилкетонурия касаллигига чалинган болалар учун махсус озуқалар етказиб берилмоқда.

Тадбирда фонд маблағи ва давлат ижтимоий буюртмасига асосан олинган навбатдаги ана шундай махсус озуқалар Республика скрининг марказига топширилди.

 

М. ҲАСАНОВА

Яна ўқинг:  Buyuk Ipak yo‘li kesimida: Qozog‘iston-O‘zbekiston qo’shma turlarini tashkil qilish masalalari muhokama qilindi

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: