Шоирга эҳтиром

Куни кеча Ўзбекистон Миллий университетида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан шу йил 7 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ва шоир хотирасини яна бир карра ёдга олиш мақсадида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари, таниқли шоир Сирожиддин Саййид, адабиётшунос олимлар – Ҳамидулло Болтабоев, Нурбой Жабборов ҳамда шоирнинг ўғли Хуршид Воҳидов ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар атоқли шоиримиз Эркин Воҳидовнинг ҳаёт йўли, унинг ибратомуз ишлари, таҳририятлардаги намунали фаолияти ҳамда инсон сифатида яқинлари орасида тутган ўрни хусусида сўз юритишди. Учрашув давомида университетнинг олим ва профессор ўқитувчилари сўзга чиқиб, Эркин Воҳидовнинг илмий фаолияти, шоир томонидан яратилган ўқув қўлланмалар хусусида сўз юритишди. Учрашувнинг бадиий қисмида эса талабалар томонидан йиғилганларга шоирнинг қаламига мансуб шеърлардан ўқиб эшиттирилди.

– Ушбу учрашувда мен шоирнинг айрим шеърларини инглиз тилига таржима қилган ҳолда ўқидим, – дейди хорижий филология факультети талабаси Маҳзуна Абдурасулова. – Шеърларни таржима қилиш жараёнида улардаги руҳий жозиба, ўқувчи онгига таъсир кўрсата олиш каби тушунчаларнинг мукаммал ишланганига яна бир карра амин бўлдим. Ўйлайманки, келажакда биз ёшлар уларнинг улкан ижодий меъросини асраб-авайлаган ҳолда, келгуси авлодга муносиб тарзда етказамиз.

Шоир таваллудига бағишланган бу каби кечалар республикамизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

 

Исфандиёр БУРГУТБОЕВ,

ЎзМУ талабаси

Яна ўқинг:  Эътибор ва имконият маҳсули

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: