Профилактик тиббиёт: амалиёт ва самара

Андижонда “Профилактик тиббиёт: бугун ва эртага” мавзусида республика илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида юртимизда фаолият олиб бораётган хорижий тиббий ва фармацевтик компанияларнинг дори-дармонлари, сурункали ноинфекцион ҳамда юрак-қон томир касалликларини даволашда қўлланиладиган асбоб-ускуна ва воситалар кўргазмаси ташкил этилди.

Анжуманда касалликларни ўз вақтида аниқлаш, тўғри ташхис қўйиш ва даволашда самарали усулларни қўллаш, даволаш жараёнига илғор тажрибаларни татбиқ этиш масалаларига бағишланган маърузалар тингланди. Илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш, мутахассисларнинг билим ва тажрибасини юксалтириш, хорижлик шифокорлар билан ҳамкорликни, халқаро алоқаларни кенгайтириш, даволашда илғор ва замонавий технологияларни қўллаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Германиянинг Регенсбург университети ва клиникаси олимлари томонидан ичак ўсмаларини ташхислаш ва даволаш бўйича онлайн тарзда маҳорат дарслари ташкил этилди. Россия, Беларусь ва украиналик олимлар мавзу доирасидаги маърузалари билан қатнашиб, мамлакатимиз тиббиётида эришилаётган ютуқларга юксак баҳо берди.

Умиджон МАМАРАСУЛОВ,

Андижон вилояти

Яна ўқинг:  Электрон рақамли имзони “Ягона дарча” орқали олиш мумкин бўлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: