Полвонларимиздан иккинчи олтин медал!
Тошкент шаҳри мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида терма жамоамиз иккинчи олтин медалга ҳам сазовор бўлишди.
Қизлар ўртасида 63 килограммгача бўлган вазн тоифасида баҳс олиб борган Кумушхон Файзуллаева икки кураш бўйича олтин медални қўлга киритди. Даст кўтаришда 94 килограмм билан учинчи натижани қайд этган ҳамюртимиз силтаб кўтариш машқида ўз маҳоратини намойиш қилиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Кумуш ва бронза медаллари Миср ҳамда Тунис терма жамоаси вакилаларига насиб этди. Таъкидлаш жоиз, Қ. Файзуллаева Ўзбекистон оғир атлетикаси тарихида жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган илк аёл спортчи бўлди. Бу терма жамоамизнинг мусобақада қўлга киритган иккинчи олтин медали эди. 2 кун муқаддам эркаклар ўртасида Адҳам Эргашев ҳам +62 кг. вазн тоифасида ҳам дунё биринчилигида зафар қучганди.