“Ёқут сандиқча” мўъжизалари

Халқимиз суюб истеъмол қиладиган анор қадимдан табобатда кенг қўлланилган. Турли касалликларни даволашда унинг меваси, пўсти билан бирга, бутасининг новдаси, пўстлоғи ҳам ишлатилган.

Анор пўстлоғи таркибида алкалоидлар, ошловчи моддалар, катрон, бўёқ ва бошқа бирикмалар мавжуд. Меваси таркибида эса органик кислоталар, 21 фоизгача қанд, С витамини ва бошқа бирикмалар бор. Тиббиётда анор пўстлоғидан танин ва мева шарбатидан эса лимон кислотаси олинади.

Аллома Абу Али ибн Сино ҳам анор пўстини милклар қонаганда, меъда касалликлари (ич кетиш, қон аралаш ич кетиш)да, пешоб ҳайдаш, тишлар ва милкни мустаҳкамлашда, яралар ва бошқа хасталикларни даволашда кенг фойдаланган. Шунингдек, халқ табобатида анор пўстлоғи, меваси, мева пўсти ва гули истисқо (водянка), қўтир, йўтал, ич кетиши, гепатит (сариқ) касалликларида ҳамда қон тўхтатувчи, пешоб ва гижжа ҳайдовчи дори сифатида ишлатилади.

 

Анор шарбати цинга (авитаминоз сабабли тишларнинг тўкилиб кетиши) касаллигида буюрилади ва иштаҳа очиш учун ҳам ичилади.

 

Ушбу қайнатмани тайёрлаш учун қопқоқли идишга бир стакан сув билан бир чой қошиқ анор пўстлоғи солиб қайнатилади. Сўнгра, овқатдан олдин бир ош қошиқдан ичилади.

Анор пўстлоғининг кукуни сарёғ ёки мол ёғи билан аралаштириб суртилса, теридаги йирингли яраларни тузалишига ёрдам беради. Ундан тайёрланган қайнатма эса оғиз бўшлиғининг яллиғланишида яхши даво бўлади.

Анор, олма, беҳи, лимон, ошқовоқ, нилуфар ва кашнич тенг миқдорда аралаштириб қайнатилган қуюқ шарбатга асал қўшиб истеъмол қилинса, сафро, қусиш, кўнгил айниши ва тинка қуришидан халос этади.

 

Дилафрўз ЭРГАШЕВА,

1-Республика тиббиёт коллежи ўқитувчиси

Яна ўқинг:  “Тонг” ширинлиги

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: