Бу шаҳарда қандай одамлар яшайди?

Шаҳар четида бир қария ўтирарди. Бир ёш йигит келиб, ундан сўради:

– Мен жуда узоқдан келяпман. Бу шаҳарда бўлмаганман. Бу ерда қандай одамлар яшайди?

Чол унинг саволига савол билан жавоб берди:

– Сен чиққан шаҳарда қандай кишилар яшарди?

– У жойни худбин ва ёмон одамлар эгаллаганди. Шу сабабли ҳам у ердан кетдим.

– Бу ерда ҳам худди ўшандай одамларни учратасан, – деб жавоб берди оқсоқол.

Бироз вақт ўтиб, бошқа бир киши келди ва худди ўша саволни берди. Чол яна ўшандай саволли жавоб қайтарди.

– Олижаноб, меҳмондўст, дарё феълли одамлар яшайдиган шаҳардан келяпман, – деди йўловчи. – У ерда жуда кўп дўстларим қолди.

– Бу ерда ҳам худди шундай одамларни учратасан, – деди қария.

Сал нарида туяларини суғораётган савдогар чолнинг гапларига қулоқ тутиб турганди. Иккинчи йўловчи кетгач, қариянинг ёнига келиб, киноя билан сўради:

– Бир хил саволга мутлақо бир-бирига тескари жавоблар бердингиз шу инсофданми?

– Ўғлим, – деб жавоб берди чол, – келган юртида бирор-бир яхшилик топмаган одам бу ерда ҳам худди шу тарзда кун кечиради. Бегона юртда дўст орттира олган иккинчи киши эса бу ерда ҳам яхши дўстлар топади. Биз атрофимиздагиларни қандай кўрсак, улар шундай кишиларга айланади.

 

Ориф Толиб тайёрлади.

Яна ўқинг:  Мудҳиш хато

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: