Банан истеъмол қилиш юрак хуружи ва инсультнинг олдини олади

Алабама университети олимлари инсульт ёки инфарктнинг олдини олиш учун кунига биттадан банан истеъмол қилиш етарли, деган хулосага келишди. Чунки банан артерия қон томирининг эластиклигини таъминловчи калий элементига бой, деб ёзади The Daily Mail нашри.

Мутахассислар калий артериянинг эластиклиги билан боғлиқ бўлган генларга таъсир ўтказади, деб ҳисоблашмоқда. Олдинги тадқиқотлар артерия эгилувчанлиги йўқолганида инфаркт ва инсульт хавфи ошишини кўрсатганди. Тадқиқотчилар юрак-қон томир касалликларига мойил сичқонларда янги тажриба ўтказди.

Сичқонларнинг бир гуруҳига калийга бой, бир гуруҳига калий миқдори кам бўлган емиш бериб борилди. Натижада, калий моддаси кам овқатлар билан озиқлантирилган жониворларда артерия эластиклиги йўқолгани маълум бўлди. Кейинги гуруҳдаги сичқонларда эса бундай ҳолат кузатилмади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Рўзадорлар учун тавсия

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: