Она ва бола саломатлиги журналистлар нигоҳида

Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳамкорлигида “Она ва бола саломатлиги муҳофазаси мавзусини ёритиш масалалари”га ихтисослашган журналистлар учун семинар-тренинг ўтказилди.

Тадбир “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ва ЮНИСЕФнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси томонидан ишлаб чиқилган “Она ва бола саломатлиги масалаларини ёритишда Ўзбекистон ОАВ салоҳиятини ошириш” лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Семинарда бу йўналишда юқори малакали журналистлар, таҳлилчилар ва шарҳловчиларни тайёрлаш, уларнинг маҳоратини ошириш масаласининг муҳимлиги таъкидланди. Лойиҳа Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини янада ривожлантиришда ОАВнинг ролини мустаҳкамлаш, мамлакатнинг барча ҳудудларидаги журналистларнинг профессионаллик даражасини ошириш, уларнинг оналик ва болалик муҳофазаси масалаларига ихтисослашувига кўмаклашишга алоҳида аҳамият қаратилган. Бу эса ўз навбатида ОАВнинг давлат тузилмалари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ижтимоий шериклиги ва ҳамкорлигини кенгайтиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.

Икки йил давом этадиган лойиҳа доирасида ўтказиладиган давра суҳбатлари ва семинарларда соғлиқни сақлаш ва таълим муассасаларидан етакчи мутахассислар иштирок этади. Улар журналистлар билан мактабгача таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантириш, жойларда учраб турган муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари ҳақида мулоҳаза юритадилар, шунингдек, бу мавзуларда сифатли материаллар тайёрлашда маслаҳат ёрдамларини кўрсатади.

Шу билан биргаликда семинар-тренингда “Она ва бола саломатлиги масалаларини ёритишда Ўзбекистон ОАВ салоҳиятини ошириш” лойиҳаси ҳақида қисқача маълумот берилди, “Она ва бола саломатлиги муҳофазаси йўлида қилинаётган ишлар, бу борада жойларда учраётган айрим муаммолар, уларни бартараф этишда ОАВ масъулиятини ошириш” масалалари ҳақида маърузалар тингланди.

Майна ҲАСАНОВА

Яна ўқинг:  Истиқболли лойиҳалар тараққиёт таянчи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: