Ёш истеъдодлар танлови

Самарқандда “Камалак” юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ҳамда “Камалак” болалар ташкилоти томонидан бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган фестивалда мамлакатимизда ёш авлоднинг соғлом ва баркамол улғайиши, истеъдод ва салоҳиятини намоён этиши учун кенг имкониятлар яратилаётгани таъкидланди.

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Камалак” юлдузлари” фестивали ҳам болаларнинг маънавий оламини бойитиш, мусиқа, санъат ва адабиётга қизиқишини ошириш, ёш истеъдод соҳибларини аниқлаш ва қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.

Танлов якунида барча йўналишлар бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Актам БЕРДАНОВ,

Самарқанд вилояти

Яна ўқинг:  7 кун давомида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: