7 кун давомида

Пойтахтимизда X Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси бошланди. Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида мамлакатимизнинг барча тармоқлари ва етакчи корхоналари иштирок этмоқда.

 

Корея Республикасида Ўзбекистон Республикаси маданияти ҳафталиги бошланди. Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, мамлакатимизда маданият, фан-таълим, сайёҳлик каби соҳаларда амалга оширилаётган ва эришилаётган ютуқларни кенг тарғиб этишга бағишланган ушбу тадбир Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси ва Сеул миллий университетининг Осиё маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.

 

Нукусда “Болаларнинг техник ижодкорлиги” фестивали бўлиб ўтди. Мазкур фестивалда 85 ёш ижодкор 7 йўналиш бўйича ўз ижод намуналари билан иштирок этди. Автомодель, авиа ва ракетамодель, кемасозлик йўналишларида тақдим этилган ижодий ишлар кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди.

 

“Sog‘lom avlod” мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди

Яна ўқинг:  Излаган имкон топади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: