Кино 5 кунда

«Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ёш киноижодкорларни янги фильмлар яратишга рағбатлантириш, чет эллик ҳамкасбларни юртимиз анъана ва маданияти билан таништириш мақсадида ўтказилаётган “Кино 5 кунда» танловида Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Болгария, Германия, Ҳиндистон, Эрон, Испания, Қозоғистон, Кения, Қирғизистон, Марокаш, Мексика, Россия, Тожикистон, Украина, Филиппин, Франция, Швейцария, Эстония, Жанубий Корея ва Япония вакиллари иштирок этмоқда.
Ҳакамлар ҳайъати халқаро даражада танилган санъат усталари, рассомлар, олимлар, санъатшунослар ва кино танқидчилар ва соҳа етакчиларидан иборат.

Танловнинг асосий моҳияти – қисқа вақт ичида фильм яратиш лозим. Лойиҳа мавзуси — Буюк Ипак йўли. Танловда 35 ёшгача бўлган ёш режиссёрлар иштирок этади.

Меҳмонлар Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Навоий, Фарғона, Наманган каби шаҳарлар ва Ипак йўли тарихи билан боғлиқ жойларга ташриф буюрадилар.

«Тошкент халқаро кинофестивали ўзининг аввалги шуҳратини яна қайта тиклайди», – дейди машҳур хориж киноактёри, кинорежиссёр ва продюсер Стивен Сигал.
Танловда энг яхши кинолар яратган ижодкорлар диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланади.
Танлов дастури миллий қисқа метражли фильмларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ва ривожлантиришга мўлжалланган.

Шунингдек, фестиваль доирасида «Ҳужжали кино кунлари” ҳам ўтказилиб, ижодкорларнинг энг сара ҳужжатли фильмлари томошабинлар ҳукмига ҳавола этилади.

Марям АҲМЕДОВА,
Амаль СОЛИЕВА

Яна ўқинг:  Insonparvarlik tamoyili

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: