Эмансипация нима?

Фарзандликка олувчилар эмансипация қилинган вояга етмаганнинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўладими?

Собир САЛИМОВ,

Юнусобод тумани

 

– Эмансипация – вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш. Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролик кодекси”нинг 28-моддасига кўра, ўн олти ёшга тўлган вояга етмаган шахс меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган бўлса ёки ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёхуд ҳомийсининг розилигига биноан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бўлса, у тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши мумкин. Бу эса ота-онанинг, фарзандликка олувчиларнинг ёки ҳомийнинг розилиги билан васийлик ва ҳомийлик органининг қарорига мувофиқ ёхуд, бундай розилик бўлмаган тақдирда, суднинг қарори билан амалга оширилади.

Ота-она, фарзандликка олувчилар ва ҳомий эмансипация қилинган вояга етмаганнинг мажбуриятлари бўйича, хусусан, у етказган зарар оқибатида келиб чиққан мажбуриятлар бўйича жавобгар бўлмайдилар.

 

Саволларга Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани 2-давлат нотариал идораси нотариуси Камола ЖЎРАБОЕВА жавоб берди.

Яна ўқинг:  ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАР МУРОЖААТИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: