Бола ҳуқуқи бахтли ҳаёт асосидир

Адолатли, демократик ҳуқуқий жамиятда болалар ҳуқуқ ва манфаатлари тўлиқ ҳимоя қилинади ва бу тизим меъёрий ҳужжатлар орқали тартибга солинади. Яъни, соғлиги, таълим олиши, тарбияси ҳимояга олинган болагина ўзини чинакам бахтли, хотиржам ҳис қила олади.

Мустақил юртимизда болаларга ғамхўрлик кўрсатиш давлат ва жамиятнинг доимий эътиборидаги масаладир. Ҳар бир йилга муайян ном берилиб, шу асосда махсус давлат дастурлари қабул қилинмоқда. Энг муҳими, ана шу дастурларда ҳамиша бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари таъминланиши билан боғлиқ масалалар кенг қамраб олинади. Бундан кўзланган мақсад фарзандларимизни ҳақ-ҳуқуқи учун курашадиган, иродали қилиб тарбиялашдан иборат. Ўз ҳуқуқини танийдиган инсон бунинг учун курашади, кучи ва имкониятларига таяниб, уларни ишга солиб, самарасини кўради. Атрофида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга мустақил муносабат билдира олади.

Дилдор ҚУРБОНОВА,

пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 7-сон давлат нотариал идораси нотариуси

Яна ўқинг:  Эмансипация нима?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: