Бўш вақтга мазмун нақд

Тошкент шаҳар, Чилонзор туман “Баркамол авлод” болалар марказида бугунги кунда кўплаб истеъдодли ёшлар камол топмоқда.

Марказнинг асосий мақсад ва вазифаси ўсиб келаётган ёш авлод иқтидорини қўллаб-қувватлаш, ижодий қобилиятларини ривожлантиришдан иборат. Марказда бугунги кунда 40 турдаги тўгарак фаолият юритаётган бўлиб, уларда 700 нафар ўқувчи бўш вақтини мазмунли ўтказмоқда.

Марказда ўқув машғулотлари дарсдан ташқари, ҳафтасига икки соатдан икки марта ташкил этилади.

– Бу ерда миллий рақс, авиамоделлаштириш, мунчоқли безак, заргарлик, тасвирий санъат, либос дизайни, ёш журналист ва нотиқ, чет тили каби кўплаб тўгараклар фаолият юритмоқда. Ўқувчиларимиз шаҳар ва республика миқёсида ўтказиладиган оммавий тадбирларда фаол иштирок этиб, мунтазам равишда совринли ўринларни эгаллаб келмоқдалар. Жумладан, 2016 йил Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ўтказилган “Ёшлар фестивали”да марказнинг “Элекс” баль рақслари тўгараги аъзолари фаол иштирок этиб, турли йўналишлар бўйича фахрли ўринларни қўлга киритди, – дейди марказ раҳбари Умида Турғунова.

Юртимизда ана шундай янгича усулда бунёд этилган таълим-тарбия ва маданият масканларида таҳсил олаётган ёшларни кўриб, дилингиз қувончга тўлади. Ўзбекистоннинг буюк келажагини билими, ақл-заковати билан қурадиган ёш авлод камол топаётганини эришаётган ютуқлари мисолида кўриш барчамизни чексиз қувонтиради.

 

Чарос ХУШВАҚТОВА,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Ўзбекистонда йилига мингдан зиёд мураккаб кардиохирургик амалиётлар ўтказилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: