“Хоразм мақом ижрочилари” кўрик-танлови ғолиблари аниқланди

Хоразм мақом санъатининг йирик намоёндаларидан бири, машҳур ҳофиз Хожихон Болтаевни хотирлаб унинг мақом санъати соҳасидаги хизматларини эътироф қилган ҳолда миллий санъатимизнинг ноёб дурдоналарини тарғиб этиш, ёшларга етказиш мақсадида жорий йилнинг 5-6 июнь кунлари Хонқа тумани “Сарапаён” маданият ва ахоли дам олиш марказида “Хоразм мақом ижрочилари” вилоят кўрик-танлови ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги хабар беради.

Кўрик-танловни ўтказиш олдидан, эрта тонгда устоз санъаткорлар, танлов иштирокчилари билан биргаликда машҳур ҳофиз Хожихон Болтаевни хотирлаб унинг қабрини зиёрат қилдилар, Хонқа тумани марказидаги “Хожихон Болтаев” номи билан аталган боғ мажмуасида жойлашган уй-музейида бўлиб, у кишининг мақом санъатига қўшган хиссалари, халққа қилган хизматларини эьтироф қилиб, устоз билан даврадош бўлган санъаткорлар хофизни илиқ хотиралар ила эсга олдилар.

Кўрик-танловни вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Х.Сапаев очиб берди. Устоз санъаткорлар (Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Рахматжон Қурбонов, Шермат Фойзуллаев, Оғабек Собиров, Ўрта осиё мақомчилар кўрик-танлови ғолиби Азамат Отажоновлар) ҳамда бир қатор мутахассисилардан иборат хакамлар хайъати одилона баҳолаб бордилар.

Кўрик-танловда 18 ёшдан 45 ёшгача бўлган иштирокчилардан 39 нафар яккахон мақом ижрочилари ҳамда 12 та мақом жамоалари қатнашдилар.

 

Яккахон ижрочилардан:

1-ўринни: Бекчонов Анвар

2-ўринни: Йўлдошев Муҳаммад , Худайберганов Бектош

3-ўринни: Юсупова Назира, Алимова Шаҳло, Нуруллаев Музаффар

 

Мақом жамоаларидан:

1-ўринни: Урганч шаҳар маданият бўлимининг мақомчилар жамоаси

2-ўринни: Хоразм мақом жамоаси, Хива шаҳар мақомчилар жамоаси

3-ўринни: Хонқа тумани мақомчилар жамоаси;

Гурлан тумани мақомчилар жамоаси;

Қўшкўпир тумани мақомчилар жамоаси.

 

Вилоят кўрик танловида қатнашган мақом ансамбли жамоаси ғолиблари ва яккахон ҳонандалар I–II–III–даражали дипломлар ва вилоят ҳокимлиги томонидан қимматбахо совғалар билан тақдирландилар.

Тақдирлаш маросимида сўзга чиққанлар ушбу танловнинг ахамияти катта этганлиги, Хоразм, Ўзбек мақом санъати ривожи йўлида шу каби тадбирлар бардавом бўлишини таъкидладилар.

Яна ўқинг:  ТИББИЙ КЎРИК – ЖИДДИЙ КЎРИК

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: