КИТОБ БАЙРАМИ

Тошкент шаҳридаги 270-умумтаълим мактабида 2-апрель – Халқаро болалар китоби кунига бағишлаб “Фарзандимга китоб совға қиламан” акцияси ташкил этилди.

Ота-оналар, маҳалла фаоллари, таниқли ижодкорлар иштирокида ўтказилган тадбир ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.

– Китоб – ахборотларни, ғоя, образ ва билимларни сақлаш ҳамда тарқатиш, ижтимоий-сиёсий, илмий, эстетик қарашларни шакллантириш воситаси, тарбиянинг ишончли қуроли, – дейди мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари С. Холиқова. – Бугунги тадбирда ҳам ўқувчилар нечоғли китобхон эканини намойиш қилди.

Ўқувчилар қалбида китобга меҳр ва ҳурмат уйғотиш, уларнинг дунёқараши ва эстетик дидини ошириш мақсадида ташкил этилган ушбу акцияда “Китоб олами” савдо мажмуаси яқинда нашрдан чиққан бадиий асарлар савдосини ҳам ташкил қилди.

Гуласал САИДОВА

Яна ўқинг:  BOLALAR SPORTI ISTIQBOLLARI

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: