5 дақиқада меъда ости бези саратонини аниқлаш мумкин

Меъда ости бези саратонини эрта босқичларидан арзон ва тез фурсатда аниқлаш усулини 15 ёшли ўсмир ихтиро қилди. Энди бу янгилик туфайли миллионлаб инсонларнинг ҳаётини қутқариш мумкин.

Маълумотларга қараганда 85 фоиз ҳолатда меъда ости бези саратони билан хасталанган беморларда касаллик кеч аниқланади. Ихтирочи бу хасталикда қондаги протеин месотолин миқдорининг юқори бўлишини аниқлади.

Жонс Хопкинс университети лабораториясидан керакли маълумотлар олган ёш ихтирочи оддий қоғоз сенсор яратди. У яратган тест 1 томчи қон ёки сафро ёрдамида инсондаги саратон турини аниқлаши мумкин. Эътиборлиси, ўсмирнинг бу ихтироси олдин яратилганларига қараганда 90 фоиз аниқликда ишлайди.

– Мазкур тест аввалгиларига қараганда 400 баробар сезгир, 168 марта тез ва 26 минг марта арзон саналади. У 5 дақиқада касалликни аниқлаб беради, – дейди ёш ихтирочи.

Х. ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Дунё ва саломатлик (2013/50)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: