Чақалоқларни шамоллашдан эҳтиёт қилинг

Шамоллашни нима келтириб чиқаради?


Шамоллаш деб ўткир респираторли вирусли инфекция аталади, унинг сабаби нафас йўлларининг шиллиқ қаватини юқтирадиган ва яллиғланишни келтириб чиқарадиган вируслар бўлиб, бу характерли аломатлар билан намоён бўлади. Ўткир респираторли вирусли инфекция­нинг шамоллаш деб аталиши сабаби – касаллик кўпинча совуқлик фонида ривожланади. Бу маҳаллий ва умумий иммунитетни заифлаштиради ва натижада вируслар тўсиқсиз нафас йўлларига ҳужум қилади.
Ўткир респираторли вирусли инфекцияни кўплаб қўзғатувчилари (аденовируслар, риновируслар, грипп ва бошқалар) мавжуд. Одатда уларнинг қайси бири шамоллашни келтириб чиқарганини аниқлаб олишнинг иложи йўқ. Шунинг учун вирусга қарши таъсирга эга кенг доирали дори-дармонларни қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.
Вируслар ҳаво йўллари орқали, нафас олаётганда улар йўталганда ёки тупуги орқали атроф-муҳитга тарқалганда, ҳаво томчилари орқали танага киради. Шунингдек, касалликни тўғридан-тўғри алоқа қилиш йўли билан юқтириш мумкин (нарсалар ёки қўл тегиши орқали). Шу сабабли, шифокорлар совуқ мавсумда қўлларни тез-тез совунлаб ювиб туришни маслаҳат беришади.

Cабаблари


Ҳар бир инсон ўткир респираторли вирусли инфекция билан касалланиши мумкин, аммо янги туғилган чақалоқда шамоллаш жуда кам учрайди. Биринчидан, дастлабки уч – олти ойда чақалоқнинг танаси ривожланиш жараёнида онадан олган антикорлар билан ҳимояланади. Иккинчидан, эмизиш болани юқумли касаллик­лардан ҳимоя қилишда муҳим роль ўйнайди. Она сутида бола танасининг қаршилигини оширадиган ҳимоя омиллари мавжуд. Шунинг учун сунъий озиқланадиган болаларнинг касал бўлиш хавфи юқори.
Олти ой ичида онанинг антикорлари миқдори камаяди ва бу вақт ичида эса унинг иммунитети ҳали шаклланмаган бўлади, шунинг учун болада шамоллаш эҳтимоли йўқ эмас. Бироқ, чақалоқлар, мактабгача ёшдаги болалардан фарқли ўлароқ, инфекция манбалари билан камроқ учрашишади.
Болани шамоллашдан ҳимоя қилиш учун ота-оналар унинг бошқалар билан алоқасини минималлаштириши, чақалоқ билан жамоат транспортида кўп саёҳат қилмаслиги, у билан бирга дўконларга ва бошқа гавжум жойларга бормаслиги керак.
Албатта, барча чоралар кўрилган бўлса ҳам, хавфни бутунлай йўқ қилиш мумкин эмас. Болага иш жойига борадиган оила аъзоларидан биридан ўткир респираторли вирусли инфекция юқиши мумкин. Кичкинтойнинг заиф иммунитети вируслар ҳужумига қарши туролмайди ва касаллик тез ривожлана бошлайди.

Яна ўқинг:  Тишларга хос ташвишлар

Аломатлари


Кўпчилигимиз ҳаётимизда бир неча маротаба шамоллашга дуч келганмиз ва унинг ўзини қандай намоён этишини яхши биламиз, улар: иситма, ҳолсизлик, томоқ оғриғи, йўтал ва бурун битиши. Муаммо шундаки, ташқи белгиларга асосланиб, ота-оналар ҳар доим ҳам чақалоқнинг касаллигини аниқлай олмайди. Вазият унинг ҳанузгача қандай гапиришни билмаслиги ва соғлиғи ҳақида гапира олмаслиги билан мураккаблашади. Лекин шунга қарамай, шамоллашни дастлабки босқичда аниқлаш керак, чунки вақтни йўқотиш ёки нотўғри даволаниш турли асоратларга олиб келади.
Ҳаётнинг биринчи йилида болаларда баъзи рефлекслар ҳали шакл­ланмаган: улар қандай қилиб бурунни қоқиш ва томоғини тозалашни билишмайди. Шу сабабли, балғам ўз вақтида олиб ташланмайди, балки нафас йўлларида тўп­ланиб, бактериялар кўпайиши учун хизмат қилади ва шамоллаш фонида чақалоқ отит, бронхит, пневмония билан касалланиши мумкин.
Бурун битиши ўзини қуйидагича намоён қилиши мумкин: чақалоқ оғзи очиқ ҳолатда нафас олади ва сут ичишда қийналади. У ҳатто оч бўлса ҳам, кўкракни (ёки шишани) ташлайди, сўрғичдан бош тортади.
Иситма – ўткир респираторли вирусли инфекциянинг яна бир кенг тарқалган аломати бўлиб, у чақалоқларда ҳар доим ҳам кузатилмайди. Кўпинча, шамоллаш бўлган чақалоқларда ҳарорат озгина кўтарилади.
Диққатли ота-оналар чақалоқнинг умумий ҳолати ва хатти-ҳаракатларидаги ўзгаришларни пайқашади: у заиф ҳолатда бўлади ёки аксинча, безовталанади, кўпинча узоқ вақт йиғлайди, уни тинчлантириш қийин кечади. Шу сабабли, кундузи ва тунда ухлаш режими бузилади: бола кўп уйғонади ёки жуда кўп ухлайди.

Шамоллашда чақалоқларнинг иштаҳаси бурун орқали нафас олиш қийинлиги ва умумий интоксикация туфайли ёмонлашади. Кўп кўнгил айниши ва қусиш мумкин. Озиқланишнинг етишмаслиги ва сувсизланиш (иситма туфайли суюқликни йўқотиш) боланинг аҳволини оғирлаштиради.

Касаллик бошланганидан бир неча кун ўтгач яққол намоён бўлади. Аммо, агар бу даврда даволаниш ўз вақтида бошланмаса, бактериал асоратлар ҳам қўшилиши мумкин. Шу сабабли, ота-оналар боланинг аҳволини диққат билан кузатиб бориши ва ҳар бир меъёрдан оғишларга эътибор беришлари керак.
Касаллик оғир бўлмаганда кўтарилган ҳарорат ўртача 37,5-38 °С гача бўлади.
Йўталиш бир ёшгача бўлган болаларда кам учрайди.
Иштаҳани йўқотиш (чақалоқ кўк­рак ёки кўкракдан бош тортади).
Уйқунинг битиши: бола ухлашга қийналади, тез-тез уйғонади, йиғлайди ёки аксинча, одатдагидан кўпроқ ухлайди.
Хулқ-атвор ўзгаришлари. Бола заиф ва суст ёки ҳаддан ташқари безовта бўлиб кўринади.

Яна ўқинг:  Savol bering, javob beramiz (2013-31)

Даволаш


Чақалоқларда шамоллашни даволашда хонада тегишли шароитни таъминлаш катта аҳамиятга эга.
Эсда тутиш керакки, вируслар қуруқ ва турғун ҳавони яхши кўради, шунинг учун хонани иложи борича тез-тез вентиляция қилиш ва иложи борича намлагичдан фойдаланиш керак. Агар ташқарида совуқ бўлса, у ҳолда вентиляция пайтида бола бош­қа хонага олиб борилади. Иссиқ ҳавода агар бола нормал ҳароратга эга бўлса бола билан кўчада айланиш ҳам мумкин.
Болани қулай кийинтириш керак. Шу билан бирга, ўта совуқ қотишдан ва қизиб кетишдан сақланг (айниқса юқори ҳароратда).

Педиатрларнинг энг муҳим тавсиялари овқатланиш билан боғлиқ. Онанинг сути чақалоқлар учун энг яхши дори: у иммуноглобулинларни ўз ичига олади ва ҳимоя хусусиятларига эга. Аммо, афсуски, касал боланинг иштаҳаси кўпинча пасаяди ва бу ҳолатда уни овқатланишга мажбур қилиш керак эмас. Тез-тез ва озгинадан боқиш яхшироқ.

Шуниси эътиборга лойиқки, касаллик пайтида чақалоқ етарли миқдордаги суюқлик истеъмол қилиши шарт. Овқатланиш оралиғида унга наъматак дамламаси ёки шакарсиз қуритилган мевалардан тайёрланган компотни бериш мумкин.
Бурун оқишида шифокорлар боланинг бурнини шўр эритмалар билан ювишни маслаҳат беришади. Ҳар қандай дорихонада денгиз сувига асосланган препаратларни сотиб олишингиз мумкин. Улар бурун шиллиқ қаватини юмшоқ қилиб тозалайди ва намлайди.

Шамоллаш вирусини даволаш


Юқоридаги чора-тадбирларга қўшимча равишда, шамоллашнинг асосий сабабини йўқ қилиш учун махсус антивирусли терапия билан даволашни фақат шификор белгилайди. Бундай терапия касалликнинг бошидан қўлланилса, самарали ёрдам беради.
Чақалоқларга берилиши мумкин бўлган антивирус препаратлар тури жуда кам. Чақалоқларда шамоллашни даволаш учун дориларнинг икки гуруҳи мавжуд. Бу тайёр интерферон ёки гомеопатик даволаниш препаратлари. Шамоллашни даволашда қолган дорилар чақалоқлар учун қўлланилмайди: улар катта ёшдаги болалар учун буюрилади (камида бир ёшдан бошлаб).
Интерферон препаратлари вирусларнинг ўсиши ва кўпайишини сусайтиради, шунингдек, бошқа иммун омилларни фаоллаштиради.
Тайёр интерферон препаратлари қабулдан сўнг дарҳол вирусларга қарши курашишни бошлайди. Бундай дорилар турли хил шаклларда ишлаб чиқарилади:
Бурун томчилари, малҳамлар ва спрейлар маҳаллий ишлайди. Уларнинг чақалоқ танасига умумий таъсир даражаси минималдир.

Шамчалар (свечалар). Ушбу шакл жуда кўп афзалликларга эга, чунки томчилар шамоллашнинг фақат дастлабки босқичида самарали бўлади ва бурун маҳсулотлари тез-тез ишлатилишини талаб қилади. Аломатлар янада аниқроқ бўлганда (бу вируслар чуқурроқ кириб боришини англатади), қонга интерферон тез киритилиши керак, бу препаратни кунига икки марта ректал ўрнатилганда амалга оширилади. Фаол моддалар ошқозон-ичак трактига таъсир қилмасдан тизимли антивирусли таъсирга эга. Шунингдек, шамчалар чақалоқларда фойдаланиш учун қулай.

Ҳамида РАЖАБОВА,

Яна ўқинг:  Турли дориларни бир вақтда қабул қилиш салбий оқибатларга олиб келади

шифокор

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: