Болани даволашда 5 та муҳим қоида

интернетдан кўп маълумот олсак ҳам барибир касал болани парвариш қилишда хатоларга йўл қўямиз. Шундай экан эътиборли бўлишимиз биз учун жуда муҳим. Қуйида бу борадаги хатти-ҳаракатларимизда нималар тўғри, нималар эса нотўғрилиги ҳақида сўз юритамиз.

Ҳароратнинг кўтарилиши


Боланинг тана ҳарорати 38,5 даражага кўтарилмагунича унга иссиқни туширадиган препаратларни бермаслик кераклигини шифокорлар такрорлашдан чарчамаяпти. Шунга қарамасдан, бундай пайтда асаби таранглашган ота-оналар термометр кўрсаткичи 38 даражага етмасдан болани таблеткалар билан «сийлашда» давом этади.
Нима қилиш керак: ҳарорат юқорига кўтарила бошлаши билан болага кўпроқ суюқлик беринг, унинг танасини нам сочиқ (аммо совуқ эмас!) билан артинг. Асал, малина, лимон – буларнинг барчаси ҳароратни туширувчи табиий воситалар бўлиб, улар организмга юмшоқ таъсир кўрсатади. Болага препаратлар 38,5 даражадан бошлаб берилади, агар ҳароратни ёмон кўтарса, унда 38 даражага етганида берилади. Дориларни қабул қилиш орасида муайян танаффус бўлиши кераклигини унутманг, танаффус вақтини дорининг йўриқномасидан билиб олиш мумкин. Таблеткаларни қабул қилиш орасида болани нам салфетка билан артинг ва унга кўпроқ суюқлик ичиринг.

Малина ва асал – ҳароратни туширувчи энг яхши восита


Шамоллаган болага организмдаги токсинларни чиқариш учун кўпроқ суюқлик ичириш зарур. Томоқ оғриганида эса илиқ ичимлик оғриқни ҳам қолдириши мумкин. Шуларни ўйлаган ҳолда, болага лимон ва малинали чой тайёрлаб беришади.
Нима қилиш керак: бу ичимликлар фақат оз миқдорда яхши. Уларнинг ҳаммаси ширин бўлгани сабабли бу буйракларга қўшимча юклама бўлади. Бундан ташқари, лимон, малина ёки смородина солинган иссиқ ичимлик шундоқ ҳам оғриётган томоқни янада кўпроқ жароҳатлаши мумкин. Ҳароратни тушириш учун педиатрлар болага оддий, бироз илиқ сув беришни тавсия этади. Бунда уни томчи режимида – ҳар 5-10 дақиқада 1-2 чой қошиқдан бериш самаралироқ бўлади.


Бола шамоллаганида


Албатта, шамоллаган болага иссиқлик зарур. Бироқ уни уйнинг ичида ўраб ташлашга ҳожат йўқ. Бунинг устига, агар боланинг иссиғи бўлса, қалин кийим унинг аҳволини янада ёмонлаштиради, холос.
Нима қилиш керак: ҳарорат юқорига кўтарилаётганида бола қалтирай бошлайди, ўзи ўраниб олишни хоҳлайди. Лекин ҳарорат авжига чиққанида қизиб кетади, бу пайтда уни кўрпага ўраманг. Аксинча, ечинтириб, танасини нам сочиқ билан артинг. Намлик буғланиши ҳисобига тана ҳарорати пасая бошлайди.

Яна ўқинг:  ОНАЛИК ВА БОЛАЛИК МУҲОФАЗАДА

Дарҳол антибиотиклар бериш керакми?


Шамоллаш касалликларининг келиб чиқишига вируслар сабабчи бўлиши ва антибиотиклар вирусга таъсир қилмаслигига қарамасдан, ота-оналарнинг кўпчилиги шамоллаш касалликларини ана шу препаратлар билан даволашни маъқул кўради. Унда оналар ҳам, бувилар ҳам тўғри иш қилаётганига ишончи комил бўлади. Ҳолбуки, бутун дунё бўйлаб шифокорлар антибиотиклар очиқ сотилаётганидан қаттиқ ташвишда. Гап шундаки, бактериялар шифокор назоратисиз берилган антибиотикларга чидамлилик ҳосил қилиш хусусиятига эга. Бу кетишда жиддий ва ҳаётга таҳдид солувчи касалликларни даволашнинг иложи бўлмай қолади.
Нима қилиш керак: ягона тўғри йўл – бу шифокорга мурожаат қилиш. Агар у вирусли инфекцияга бактериал инфекция қўшилганини кўрса, сизнинг ҳолатингизга тўғри келадиган антибиотикни ёзиб беради.

Тўлиқ тузалишига йўл беринг


Одатда мактаб ўқувчиларининг ота-оналари шундай позицияни эгаллайди. Касал ўқувчи уч кун ётди, ҳарорат тушди – энди олға, яна билим олишга! Аксарият ҳолларда ота-оналар йўтал ҳали борлигига, тумов эса охиригача ўтиб кетмаганига эътибор бермайди. Заифлик ва толиқиш борасидаги шикоятларни эса мактаб ўқувчисининг баҳонаси сифатида қабул қилади. Педиатрлар боланинг бундай тузалиши асоратларга ёки яна касалланишга олиб келишига ишончи комил.
Нима қилиш керак: бола тўлиқ тузалишига йўл беринг. У барча ёзилган дориларни уйда ичиб тугатсин, томоқ чайқаш ва ингаляцияларни охиригача етказсин. Агар бола антибиотикларни қабул қилаётган бўлса, мактабга умуман шошмаган маъқул. Дарсларни уйда ҳам қилса бўлади. Умуман олганда эса, саломатлик математикадан олинадиган беш баҳодан кўра муҳимроқ.

Ҳамида РАЖАБОВА,

педиатр-шифокор

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: