Коррупция – тараққиёт кушандаси
“Ўздавэнергоназорат” инспекцияси Тошкент ҳудудий бўлими ходимлари ўртасида коррупцияни олдини олиш мавзуида тадбир бўлиб ўтди.
Семинарда иштирок этган инспекция марказий аппарати етакчи мутахассислари республикамизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши кураш чора-тадбирларини амалга ошириш мақсадида ҳукуматимиз томонидан 2016–2017 йиллар учун комплекс режаси тасдиқлангани ва ушбу режага мувофиқ инспекциянинг 2016–2017 йиллар учун коррупцияга қарши чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича амалий ҳаракат комплекс режаси хусусида тўхталди.
Семинар сўнггида инспекция фаолияти, ҳар бир ходимга юкланган вазифа ва топшириқлар, уларнинг ҳуқуқий билим савиясини ошириш, қонун-қоидаларга қатъий амал қилиш лозимлиги тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтилди.
Ботиржон ЗОКИРОВ,
“Ўздавэнергоназорат” инспекцияси
Тошкент ҳудудий бўлими бошлиғи