Улуғ аждодлар авлодлар қалбида мангу яшайди
Пойтахтимиздаги 484-МТМда улуғ боболаримиз Алишер Навоийнинг 575 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 533 йиллиги муносабати билан байрам кечаси уюштирилди. Унда “Ғунча” журнали ходимлари ҳам иштирок этди.
Тадбирни болажонлар Навоий болалиги ҳақида саҳнавий кўриниш ва шоир ғазалларидан парчаларни ёд айтиш билан бошлашди. Навоийнинг “Шер билан дуррож” ҳикояти тарбияланувчилар иштирокида маҳорат билан намойиш қилинди. Таниқли актёр Суръат Ортиқов Мирзо Бобур сиймосида ғазал ўқиди. Шунингдек, у болалар билан Шоҳ ва шоир ҳаётидан парча ижро этди.
Ш. КАРИМОВА