Ёшлар – соғлом турмуш тарафдори

Бухоро вилоятида таниқли санъаткорлар, спортчилар ва истеъдодли ёшлар иштирокида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга йўналтирилган тадбирлар ўтказилмоқда.

Бугунги глобаллашув даврида ёшларни турли таҳдид ва хуружлардан асраш, уларни тўғри йўлдан адаштириш ва ўз домига илинтиришга ҳаракат қилаётган кучларга қарши курашиш жаҳон миқёсида энг муҳим вазифага айланди. Дунё ҳамжамиятини ташвишга солиб келаётган гиёҳвандлик иллати ана шундай таҳдидлар сирасига киради.

Бухоро вилоятида ҳам ёшлар ўртасида гиёҳвандликка қарши курашиш ва унинг олдини олишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бухоро шаҳридаги “Ёш алоқачи” оромгоҳида ўтказилган “Биз – соғлом турмуш тарафдоримиз!”, “Биз – гиёҳвандликка қаршимиз!” акциялари оммавий тадбирга айланди. Бу ерда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати шаҳар кенгаши фаоллари кўмагида турли спорт мусобақалари, вилоят наркология диспансери шифокорлари иштирокида гиёҳвандликнинг зарарли оқибатлари ва унинг олдини олишга бағишланган очиқ мулоқот ташкил этилди. Оромгоҳ қошида фаолият юритаётган драма тўгараги “Биз – гиёҳвандликка қаршимиз!” деб номланган саҳна кўриниши намойиш этди.

 

Гулнора АСТАНОВА,

Бухоро давлат университети ўқитувчиси

Яна ўқинг:  Яхши яшаш бахти

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: