Ер куррасида тинчлик

Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Ер куррасида тинчлик” расмлар кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Бадиий Академияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу ижодий лойиҳадан кўзланган асосий мақсад болаларнинг тасвирий санъатга бўлган қизиқишини кучайтириш, уларни юрт келажагига масъулият ва дахлдорлик руҳида тарбиялашдан иборатдир.

Ўқувчилар ўз расмлари орқали тинчликнинг қанчалик бебаҳо неъмат эканини, диёримизда осойишталик ҳукмрон бўлгани учун инсонлар бахтиёр ҳаёт кечираётганини ўзига хос тарзда ифодалаган.

Танловда 3-6 ёшли болалар ўртасида Жиззах вилояти, Дўстлик туманидаги 9-мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси Эъзоза Баҳромқулова, 7-11 ёшли қатнашчилар ўртасида Тошкент шаҳри, Яшнобод туманидаги 69-умумтаълим мактаб ўқувчиси Лайло Қўчқорова, 12-15 ёшли ўғил-қизлар ўртасида Хоразм вилоятининг Урганч туманидаги 36-умумтаълим мактаби ўқувчиси Мухлиса Қурбонова биринчи ўринни қўлга киритди.

Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Ч. ХУШВАҚТОВА

Яна ўқинг:  Жамғарма фаолиятидан (2013-38)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: