Боксчиларимиз ярим финалда

Куни кеча Россиянинг Ульяновск шаҳридаги “Волга – Спорт – Арена” муз саройида Бутунжаҳон Бокс серияси (WSB) турнирининг чорак финал баҳслари ўтказилди. Унда мусобақада илк бор иштирок этаётган мамлакатимизнинг “Ўзбек йўлбарслари” жамоаси, Россиянинг “Russian Boxing Team” жамоасига қарши рингга кўтарилди.

Кескин ва муросасиз ўтган беллашувлар якунига кўра, боксчиларимиз рақибларини 6: 4 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Вакилларимиздан Шаҳобиддин Зоиров, Элнур Абдураимов, Мирзоҳиджон Абдуллаев, Ҳасанбой Дўстматов, Муроджон Аҳмадалиев, Анвар Туроповлар рақибларини мағлубиятга учратган бўлса, россияликлардан Альберт Карибян, Имам Хатаев, Александр Агафонов ва Илья Квасниковлар ғалаба нашидасини суришди.

Энди ярим финал учрашувида “Ўзбек йўлбарслари” жамоаси мусобақа ғолиблигига асосий даъвогар саналган Кубанинг “Cuba Domadores” жамоаси билан финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради. Ушбу ярим финал учрашувлари Тошкентда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон Бокс сериясининг VI мавсуми якунида шахсий рейтинг бўйича 10 та вазн тоифасида 17 нафар боксчига Олимпия ўйинлари йўлланмалари тақдим этилади.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  ИХТИРОЧИЛАР ДОИМ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНАДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: