Малҳамнинг аълоси алоэ

Бу ўсимлик деярли барча хонадонларда ўстирилади. Алоэ ҳақидаги илк маълумотлар эрамиздан 2000 йил аввалги қадимги манбаларда қайд этилган бўлиб, унинг фойдали хусусиятлари жуда кўп.

Жумладан, узоқ умр кўриш эликсири таркибида алоэ баргларидан олинадиган шарбат ишлатилган.

У шифобахш дармондорилар (айниқса, С витамини)га бой. Шунингдек, ҳазм қилиш тизими учун ўта зарур ферментлар, ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекция)лар, грипп ва бошқа юқумли касалликлар вирусларини нобуд қилувчи фитонцидлар ва қон ҳосил бўлишига ижобий таъсир этувчи темир, мис, кобальт каби микроэлементларига бой. Алоэ таркибида олтингугурт, салициль кислота, фенол, лупеол каби табиий антисептик моддалар ҳам мавжуд. Улар яллиғланишга қарши ҳамда оғриқсизлантирувчи таъсирга эга.

Алоэ қўшилган дорилар яллиғланишнинг олдини олиб, яранинг тез битишига ёрдам беради. Таркибидаги холестерин, камфестерин, В-симтостерин моддалари терининг зарарланган қаватини тез тикланишига кўмаклашади. Айниқса, алоэ йирингли инфекцияларни даволашда жуда қўл келади. Шунга кўра шифокорлар куйиш, йирингли ва битиши қийин бўлган трофик яралар, флегмона, абсцесс, терига чипқон чиқиши каби ҳолатларда алоэ воситаларини қўллайдилар.

Бундан ташқари ушбу шифобахш гиёҳ овқат ҳазм қилишни яхшилайди. Меъда-ичак фаолиятини кучайтириб, ўт ҳайдовчи ва бўшаштирувчи таъсир кўрсатади. Ушбу ўсимликдан меъда ширасининг нордонлиги ошиб кетиши сабабли юзага келадиган “жиғилдон қайнаши”, ичак касалликлари, қандли диабет, бод, генитал герпес, псориаз каби касалликларни даволашда фойдаланилади.

Гулноза ПАРМОНОВА,

1-Республика тиббиёт коллежи ўқитувчиси

Яна ўқинг:  Xushxabar raqamlar

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: