КАМҚОНЛИКНИ БИР ЗУМДА АНИҚЛАШ МУМКИН

Ҳозирги кунда дунё аҳолисининг 2 миллиардга яқини камқонлик касаллигидан азият чекади. Касалликка чалинганлар орасида мактаб ёшидаги болалар ва ҳомиладор аёллар 30 фоизни ташкил қилади.

Канзас университети олимлари унчалик қиммат бўлмаган биотиббий ускуна яратишди. Унинг ёрдамида камқонлик хавфини тезкорлик билан аниқлаш мумкин. Таҳлил натижаси 60 сония ичида шифокорга жўнатилади.

Ускуна 3D принтерда босиб чиқариладиган шаффоф ойнадан ташкил топган. Пластинкалар микрофлюидлардан тузилган бўлиб у беморнинг смартфонига бириктирилган. Фойдаланувчи қон томчисини пластмасс ойнага томизади. Сўнгра унинг таҳлили рангли шкалалар орқали намоён бўлади.

Х. ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Дунё ва саломатлик (2014/5)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: