ҚУЛУПНАЙЛИ ПИРОГ

Зарур маҳсулотлар: 100 гр. маргарин, 1 стакан ун, бир чимдим хамир кўпиртиргич, 1 ош қошиқ шакар. Ширинлик ичига солинадиган масаллиқ учун: 500-600гр. творог, 2 та тухум, 1 стакан шакар, 1 ош қошиқ крахмал, 2 ош қошиқ қаймоқ керак бўлади.

Тайёрланиши: Барча масаллиқлар битта идишга солиб аралаштирилади. Патнисга пергамент қоғоз ёйиб, устига қолип қўйилади. Тайёр аралашма қолип ичига солинади. Масаллиқларнинг барчасини блендрда яхшилаб аралаштириб оламиз. Сўнгра ушбу масаллиқ қолипдаги хамир устига қуйилади. 160-170 даража қиздирилган газ печида 40-50 дақиқа давомида пиширилади. Ширинлик пишгач, газ печининг оғзини очиб қўйган ҳолда совутилади. Печдан совуган пишириқни олиб музлаткичга жойлаштирамиз. Кейин қулупнайни олиб шакар билан блендрда яхшилаб аралаштирилади. 3 ош қошиқ совуқ сувга 1 ош қошиқ желатинни эритиб, у ширинлик устидан текис қилиб қуйилади ва яна музлатгичга қўйилади. Қулупнайли пирог тайёр.

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  “Бир зумда” ширинлиги

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: