ДОРИ-ДАРМОН АВТОМАТ МАШИНАСИ ЯРАТИЛДИ
Англиянинг қишлоқ жойларида истиқомат қилувчи аҳоли учун дори-дармон автомат машинаси яратилди. Автоматнинг афзаллиги шунда-ки, унинг ёрдамида дорихонага бормасдан туриб керакли дори воситасини сотиб олиш мумкин.
Қурилмага ўрнатилган Veb-камера билан бир вақтнинг ўзида дорихона ходими билан гаплашиш, ундан керакли маслаҳатни олиш ва зарур дорини харид қилиш имконияти мавжуд. Бундан ташқари одатий дорихоналарда таклиф қилинадиган хизматлар, масалан: бепул дори воситаларини олиш хизматидан ҳам фойдаланиш мумкин.
Абердин университети мутахассислари томонидан ишлаб чиқарилган мазкур тизим кичик аҳоли пунктларида яшовчи, дори-дармон олиш мақсадида шаҳарга борадиган фуқароларнинг узоғини яқин қилиши кутилмоқда.
Хуршида Толибжон қизи