ОЛИМПИАДАГА ЯНА ЕТТИТА ЙЎЛЛАНМА

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Хитойнинг Куинан шаҳрида ўтказилган Осиё-Океания Олимпия саралаш мусобақасида 5 олтин ва 2 кумуш медални қўлга киритди.

Нуфузли мусобақада ўттиздан зиёд давлатдан жами 226 боксчи совринли ўринлар билан бирга жорий йил Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри мезбонлик қиладиган XXXI ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмалари учун курашди.

Ҳамюртларимиз Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳобиддин Зоиров, Шахрам Ғиёсов, Элшод Расулов, Рустам Тўлагановлар рақиблари устидан ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди. Вазни 91 килограммдан юқори бўлган спортчилар беллашувида Баҳодир Жалолов ва хотин-қизлар ўртасида вазни 51 килограммгача бўлган боксчилар баҳсида Ёдгорой Мирзаева кумуш медаль билан тақдирланди.

Боксчиларимиз ушбу мусобақада Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўладиган XXXI ёзги Олимпиадага еттита йўлланмани қўлга киритди.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Biz bir oila, biz bir jamoamiz

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: