Ҳамкорлик самаралари

Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университетида ёшларнинг илғор ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Унда Япониянинг Тойо, Нагоя, Гифу университетлари профессор-ўқитувчилари ҳам иштирок этди.

Семинарда илмий-техник ишланмалар, унинг моҳияти, ресурстежамкор технологиялар, юқори технологиялар тармоқларидаги янги ишланмалар хусусида сўз юритилди. Марказда фаолият юритиши режалаштирилаётган ёш олимларнинг танлаб олинган юзга яқин ғояси муҳокама қилинди.

Икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик иқтидорли ёшларни илмий тадқиқот фаолиятига кенг жалб этиш, уларнинг замонавий техника ва технологияларга бўлган қизиқишини кучайтириш, ижодий тафаккур ва яратувчилик салоҳиятини ривожлантиришдек мақсадларга хизмат қилади. Анжуман давомида япониялик олимлар университетда олиб борилаётган илмий изланишлар, ишланмалар, талабаларнинг ижод намуналари, ёшларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Яна ўқинг:  МЕРГАНЛАРИМИЗ ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ САРИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: