Қўқонда китобхонлар байрами

Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институтида китобхонлар байрами бўлиб ўтди. Фарғона вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда ҳамкор ташкилотлар вакиллари, олимлар, таниқли ёзувчи – шоирлар, ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда ҳалқимиз маънавияти ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, тафаккурини кенгайтириш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг мутоалаага қизиқишини ва китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидлашди. Қўқон давлат педагогика институтида ўтказилган китоб байрами ҳам ана шу қарорнинг яққол ижроси бўлди. Институт ҳовлиси талабалар ва юртдошларимизнинг гавжумлиги, қизғин кайфиятлари билан байрамона тусга кирди. Байрамга институтнинг Ўзбек тили ва адабиёти факультети “Истеъдод” тўгараги аъзолари томонидан тайёрланган шеърий ва бадиий саҳна чиқишлари ўзгача кўрк бағишлади. Тадбирда нашриёт ва матбаа корхонлари томонидан китоблар савдоси ташкил қилинди.

Яна ўқинг:  Миннатдорлик мактублари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: