ШОИРАНИ ЁД ЭТИБ

Атоқли шоирамиз Зулфияхоним таваллуди муносабати билан жойларда ижодий учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Шу муносабат билан унинг ҳайкали қад ростлаган майдонда зиёлилар, Зулфия мукофоти совриндорлари, мутасадди ташкилот аъзолари ҳамда ижодкорлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Зулфияхонимнинг ҳаёт йўли, унинг ижоди, ўзбек шеъриятига қўшган ҳиссаси ҳақида фикр юритди.

Бундан ташқари тадбирда иштирок этган ҳар бир иштирокчи шоира ижодидан намуналар ўқишди, мушоира эса санъаткорларнинг куй-қўшиқларига уланди.

Айтиш жоизки, бундай маданий тадбирларнинг ўтказилиши халқимиз обод турмушининг амалий ифодасидир.

Тадбир сўнгида шоира ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.

Ж. САЪДУЛЛАЕВ

Яна ўқинг:  ЗУЛФИЯХОНИМ МАКТАБИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: