Саломатлик сари илк қадам

Куни кеча Республика Болаларни ижтимоий мослаштириш марказида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбир ушбу марказ тасарруфидаги Ахборот-консалтинг хизмати ва Республика «Sen yolg`iz emassan» Болалар жамоат фонди билан ҳамкорликда ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар болажонларни байрам билан табриклаб. 2004 йилда ташкил этилган ушбу марказда 2012 йилнинг июнь ойидан 2013 йилнинг май ойигача бўлган давр ичида 901 нафар болага консультатив ёрдам кўрсатилганлигини алоҳида таъкидладилар.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, ушбу марказда руҳан ва жисмонан имконияти чекланган болалар жисмоний машқлар ва турли психологик машғулотлар ёрдамида соғломлаштирилади. Улар учун сенсор хонаси, мусиқа хонаси, қум терапияси, монтесорри хонаси, эртактерапия, фитобар хонаси ташкил этилган. Ҳар чоракда бир марта ўзбек ва рус тилларида «Бола ва замон» журнали чоп этилади.

Хоразмлик Нигора Рўзметова қизи Аминахоннинг Вилоят Болалар шифохонаси неврология бўлимида доимо даволаш муолажаларини олиши ҳақида сўзлади. Марказ ходимлари томонидан амалга оширилаётган муолажалардан кейин эса қизининг асаблари анча тинчлангани, болалар билан бамайлихотир ўйнаётгани, баъзи сўзларни аниқроқ гапираётганини таъкидлади. Барча ота-оналар марказ раҳбариятига, бу ерда яратилган шароитлар, жамоа аъзолари томонидан ўтказиладиган соғломлаштириш муолажалари, турли қизиқарли машғулотлари учун ўз миннатдорлигини изҳор этдилар.

Болаларга ўзбек эстрадаси ҳамда «Лабирус» театри труппаси актёрлари, шунингдек, мазкур марказга келувчи иқтидорли болалар томонидан театрлаштирилган томоша намойиш этилди.

Байрамнинг энг кичик ёшдаги иштирокчилари учун Ахборот-консалтинг хизмати томонидан совунли сув пуфаклари шоуси, аква грим, топишмоқлар ҳудуди, рассомлар ҳудуди, эртак қаҳрамонлари билан учрашув, шарлар билан ўйнайдиган кўз бойлағич, батутда сакраш каби кўнгилочар ўйинлар ташкил этилди.

Барча тадбир иштирокчиларига ногиронлик аравачалари, юришга мослаштирилган ортопедик стуллар, ақлий ривожлантиришга кўмак берувчи ўйинчоқлар, шунингдек, таянч ҳаракатлари заиф болалар учун сиҳатгоҳларга йўлланмалар берилди.

Муҳаббат ХЎЖАМУРОДОВА,

“Соғлом авлод” мухбири

Яна ўқинг:  ЭЗГУ ЙЎЛДА САЛОМАТЛИК КАРВОНИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: