АЖДОДЛАР ЁДИ – ЎҚУВЧИЛАР НИГОҲИДА

Ҳозирда юртимиз бўйлаб Алишер Навоий ва ­Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган бадиий кечалар ўтказилмоқда. Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 261-мактабнинг анжуманлар залида ҳам ушбу сана муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Кечада ўқувчилар бу икки бобокалонимиз ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи бир-биридан гўзал чиқишлари билан барчада катта таассурот қолдирди.

Ушбу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад ўқитувчиларнинг адабиёт дарслигида Навоий ва Бобур ҳақида олган билимларини янада мустаҳкамлаш ҳамда ёш қалбларда ғурур ва ифтихор туйғуларини мустаҳкамлашдан иборатдир. Мактабнинг “Ёш қаламкашлар”, “Мусиқа”, “Драма” тўгараги аъзолари тадбирга янада кўрк бағишладилар.

Айтиш мумкинки, тадбир иштирокчилари бу икки буюк аждодларимиз ижоди, ҳаёти ҳақида гўзал ғазаллар, саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлар, бетакрор рақслар орқали кўпгина маълумотлар олишди. Ушбу масканда ўқиб, ҳозирда элнинг назарига тушган хонанда Дилмурод Мусаев ҳам ушбу тадбирда иштирок этиб, Навоий ғазалларига басталанган қўшиқлари билан барчани хушнуд этди.

Қаҳрамон Fофуров,

Тошкент давлат аграр университети талабаси

Яна ўқинг:  Тилга эътибор – элга эътибор

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: